Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Тажриба ўзини оқлади

Тажриба ўзини оқлади

Қумқўрғонда тажрибали деҳқонлар бошлиқ фермер хўжаликлари кўп. Шулардан бирига Мирзо Хурсанов раҳбар. У 1992 йили отаси Дойра Хурсанов билан бирга “Сайхон” фермер хўжалигини ташкил этиб, 20 гектар майдонда деҳқончилик қилишганди.

Ўтган вақт мобайнида фермер хўжалигининг ер майдони кенгайди, даромади ортди. Отасидан деҳқончилик илмини ўрганган Мирзо 2010 йили фермер хўжалигига раҳбар бўлди. Бугунги кунда жамоа ҳосилдорлик бўйича кўпгина жамоаларга ўрнак. Жорий йилда 44 гектар майдонда ғўза ўстирган фермер хўжалиги аъзолари 5 гектар майдонда ўрта толали ғўзанинг “Бешқаҳрамон” нави чигитини 70х70 схемада экиб, 72 минг туп кўчат қолдириб, ўстиришди. Айнан шу майдондан 43 центнердан хирмон кўтарилди. Бугунгача жамоа 185 тонна юқори сифатли ҳосил топширди. Саодат Қурбонова, Муҳаббат Хурсанова, Қизлархон Жўраева, Матлуба Бегалиева каби теримчилар хирмонга барака киритмоқдалар. Чунки теримчиларга ҳар килограмм пахта учун 600 сўмдан нақд пул берилмоқда.

— Имкониятимизни чамалаб кўриб, ялпи ҳосил салмоғини 200 тоннага етказиш нияти билан меҳнат қилаяпмиз, — дейди фермер хўжалиги миришкор раҳбари Мирзо Хурсанов.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE