Бош саҳифа / Таълим / Тажриба самараси

Тажриба самараси

Яқинда Шўрчи туманидаги 21-мактабда туман халқ таълими бўлими томонидан умумий ўрта таьлим мактабларида ўқувчиларнинг ўқиш мотивларини замон талаблари даражасида шакллантириш, педагогик тажрибаларни ўзаро алмашиш мақсадида рус тили фанига бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Ўзгача тарзда ташкил этилган семинар иштирокчилар қалбига байрамона кайфият улашди. Чекка ҳудудда жойлашган бу даргоҳда тумандаги барча мактаб жамоалари кўргазмали ўқув қуроллар, дарс ишланмалари билан иштирок этди. Аввалига рус халқининг куй-қўшиқлари янграб, семинар иш бошлади.

 Мактабда рус тили фани маҳоратли педагоглар томонидан очиқ дарс тарзида ўтилди.

— Мен ўқувчиларга ҳамиша ноодатий тарзда дарс ўтишни маъқул кўраман, хоҳ у бошланғич синф бўлсин, хоҳ катта синф ўқувчиси бўлсин,— дейди 21-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Албина Салоҳиддинова. — Қизиқарли ва кўргазмали чиқишларга бой ўтилган дарс ўқувчининг хотирасида яхши сақланиб қолади, бизнинг ҳар бир дарсимиз ўзаро суҳбат тарзида ўтказилади. Қайсики мавзуни ўтмоқчи бўлсак, жонли мулоқот, қўл меҳнатлари ва замонавий технологияларга таянаман.

 Болаларнинг шундай соғлом муҳитда маҳоратли ўқитувчилардан таълим олаётганини кўрган кишининг ёшликка қайтгиси келади.

 Мана шундай фидойи ўқитувчиларимиз бор экан, келажагимиз ворислари ишончли қўлларда!

Шаҳринисо ФАРҲОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan