Бош саҳифа / Спорт / Тажриба етишмаяпти

Тажриба етишмаяпти

Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигаси жамоалари тўртинчи тур учрашувларини ниҳоясига етказишди. Термизнинг “Сурхон” командаси чемпионат дебют ўйинларига қатнашаётганини фақат олқишламоқ керак.  Лига дебютанти “Сурхон” чемпионат мусобақаларини чакки бошламади. Вакилларимиз дастлабки учрашувда Тошкентнинг “Локомотив БФК” аъзолари билан учрашиб, жанговар дурангга эришдилар. Наманган вилояти Уйчи туманининг “Хотира-1979” клуби билан кечган учрашув ҳам жанубликларнинг деярли ғалабаси билан тугади, дейиш мумкин. Чунки ўйин 1:1 ҳисобида тугади ва термизликлар сафардан бир очко ундириб қайтишди. Термизнинг “Алпомиш” ўйингоҳида кечган Андижоннинг “ЎздонгЖУ” клуби билан ўйинда ҳисоб очилмади. Мухлислар “Сурхон”нинг ёш ўйинчиларидан Қувасойнинг “Цементчи” билан ўйинидан фақат ғалаба кутишганди. Афсуски, “Сурхон” таркибида маҳоратли ҳужумчилар йўқлиги билиниб қолаяпти. Жамоада ҳимоя жипс, ярим ҳимоячилар ҳам тўп етказиб беришда анча тажрибали. Бироқ ҳужумчи йўқлиги туфайли жамоа рақиблар дарвозасига тўп кирита олмаяпти. Футболда “Сен урмасанг, сенга уришади”, деган ақида бу гал ҳам ўз исботини топди. Ўйин жараёнида термизликлар кетма-кет ҳужум уюштирдилар, лекин рақиб дарвозасини нишонга ола билишмади. “Цементчи” футболчилари эса ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганда вужудга келган бир имкониятдан унумли фойдаланиб, мезбонлар дарвозасига гол киритишди ва Термиздан уч очколик бўлиб қайтишди.

Футболчиларимиз галдаги икки учрашувни сафарда ўтказишади. Дастлаб Муборакнинг “Машъал-2” жамоаси меҳмони бўлишса, кейинги турда Бухоронинг “Нурафшон” командаси билан куч синашадилар.

Самижон ЖИАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE