Бош саҳифа / Жамият / Тавсиялар берилди

Тавсиялар берилди

Вилоят “Сурхон тонги” газетасининг 2018 йил 13 октябрь сонида чоп этилган “5-йўналиш ўгайми?” сарлавҳали танқидий мақолада кўрсатилган камчиликлар бошқармамиз мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Шаҳар ички йўналишларида қатнаб келаётган автобус ва такси транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, назорат қилиш ва тендер орқали жойлаштириш Термиз шаҳар ҳокимлиги қошидаги комиссия ва шаҳар йўловчи транспорти бошқармаси орқали амалга оширилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 434-сонли қарорига асосан шаҳар ички йўналишларида тендерлар ўтказиш ва жойлаштириш бошқармамиз зиммасига юклатилган.

Ҳозирги кунда Термиз шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги, янги массивлар ташкил этилаётганлиги сабабли йўналишлар қайта ўрганиб чиқилмоқда.

Агентликнинг “Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлик ҳузурида унитар корхоналар ташкил этиш тўғрисида”ги жорий йилнинг 11 октябрдаги 511-сонли буйруғига кўра, вилоятимизда ҳам унитар корхона очилиши, янги автобуслар келтирилиши режалаштирилган. Термиз шаҳрида ҳам янги йўналишларни ташкил этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Шаҳардаги 5-йўналишда “Шаҳар йўловчи транс” ДУК ва “Термиз толе келажак” МЧЖларга тегишли автобуслар хизмат кўрсатиб келаётганлиги, пахта мавсуми муносабати билан йўналишдаги автобуслар ҳашарчиларни ташиш учун жалб этилганлиги аниқланди.

Шаҳардаги 5-йўналишда хизмат кўрсатиб келаётган МЧЖлар раҳбарларига автобуслар ҳаракатини тартибга келтириш ва жадвал асосида қатнашини таъминлаш юзасидан керакли тавсиялар берилди.

А. ХЎЖАМҚУЛОВ,
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги
Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи

 ТАҲРИРИЯТДАН: мақола 5-даҳада истиқомат қилаётган фуқароларнинг шаҳар марказидаги бозор, дарё порти, Термиз ҳайвонот боғига йўналиш қўйилмаганлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида ёзилганди. Фуқароларга “тавсиялар”, маслаҳатлар эмас, 5-йўналишда автобуслар сонини кўпайтириш ва янги йўналишлар очиш каби амалий ҳаракатлар керак.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE