Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда Сариосиё тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги 2-умумий ўрта таълим мактабида спорт мусобқалари ташкил этилди.

Дастлаб, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги усуллари бўйича саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бу эса иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шундан сўнг, ўғил-қизлар учун спортнинг карате, баскетбол ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди. Беллашувларда фаол ва ғолиб бўлган иштирокчиларга медал ва эсдалик совғалари туҳфа этилди.


Тадбир доирасида ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, унда қатнашчилар ҳарбий қуроллардан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Ф.Умидуллаева