Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Таътил пуллари тўлаб берилди

Таътил пуллари тўлаб берилди

Термиз туман “Тинчлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Фируза Авазова тумандаги 10-умумтаълим мактабида бошланғич ташкилот ёшлар етакчиси бўлиб ишлаб келган.

У фаолияти давомида ижобий ютуқларга эришганлиги, лекин мактаб томонидан фуқаро Ф.Авазовага ҳомиладорлик ва туғруқ таътили учун моддий ёрдам ва рағбат-мукофот пуллари берилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган шикояти ўрганиб чиқилди.

Бу борада фуқаро Ф.Авазованинг бир неча бор мактаб маъмуриятига мурожаатлари оқибатсиз қолдирилгани исботланди. Туман адлия бўлимининг аралашуви билан фуқаро Ф.Авазовага 6 млн. 869 минг сўм ҳомиладорлик туғруқ таътили учун моддий ёрдам, 1 млн. 660 минг 181 сўм мактаб директори фондидан рағбат-мукофот, 2 млн. 147 минг 556 сўм меҳнат таътили ҳамда иш ҳақлари билан ҳисоблаганда тегишли ушланмалардан ташқари, жами 17 млн. 402 минг 314 сўм туман халқ таълими бўлими орқали тўлиқ тўлаб берилишига эришилди ва фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди.

М. Тулябаев,
Термиз туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE