Бош саҳифа / Жамият / “Тасвирий ойна”да олам мужассам

“Тасвирий ойна”да олам мужассам

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ва  вилоят ҳокимлигининг 2018 йил — «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»даги вазифаларига бағишланган кўргазмали семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоятимизга ташриф буюрган семинар иштирокчилари Термиз темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди. Дастлаб, меҳмонлар Термиз археология музейининг бетакрор экспонатлари билан яқиндан танишдилар. 

Куннинг иккинчи ярмида Ёшлар марказида семинар олдидан ташкилотнинг «Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»га бағишлаб тайёрлаган кўргазмаси намойиш этилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят бўлимлари ўз лойиҳалари билан иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими  ўринбосари Ўктам Қобилов, «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бош муҳаррири, Республика «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси Кенгаши раиси ўринбосари Ўткир Раҳматов, Ўзбекистон Республикаси «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нуриддинов ва Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўлими раислари Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2018 йил мамлакатимизда инновацион ғоялар ва янги технологияларнинг ҳаётга кенг татбиқ этилиши билан боғлиқ янги даврни бошлаб берганлигини, бу борада ижодий уюшма ходимлари бунёдкорлик ташаббусларидан ортда қолмай, янги ғоялар, технологиялар асосида иш юритишлари долзарб вазифалардан эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунинг-дек, панолардаги ва бошқа пештоқ ёзувда учраётган жиддий хатолар, бу борада мутассадилар жавобгарликни зиммаларига олиб, масъулиятни янада оширишлари хусусида холис фикрлар билдирилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов ижодий уюшма тафтиш комиссиясининг таркибига киритилган янги комиссия аъзоларини таништирди.

Семинар-йиғилишда вилоят ва шаҳарлар маънавият, тасвирий  тарғибот соҳаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan