Бош саҳифа / Жамият / Ташриф ва танишув

Ташриф ва танишув

Яқинда Сурхондарё вилояти ҳокими, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтишди. Хизмат сафари чоғида пойтахтдаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар жараёни билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда иш юритишнинг янги имкониятларини очиш мақсад қилинган.

Делегация аъзолари дастлаб, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг Ўрикзор мавзесида жойлашган “Flowers Garden” замонавий гулчилик иссиқхона мажмуаси фаолияти, декоратив гуллар, буталар ва дарахтларнинг кенг ассортименти билан яқиндан танишдилар. Танишув топшириқлар билан ҳамоҳанг кечди. Вилоятимизда ҳам ҳудудий Ободонлаш-тириш бошқармалари ҳузурида гул етиштириш хўжаликлари ташкил қилиш белгилаб олинди. Мажмуага ташрифдан сўнг делегация аъзолари пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида бўлиб, у ердаги эко боғ, янги бунёд этилган кўп қаватли уйлар ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши,  329-умум-таълим мактабида яратилган шароитлар билан ҳам танишди. Таъкидлаш ўринлики, Янгиҳаёт тумани ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудларидан жами 2131,2 гектар ажратиш ҳисобига ташкил этилган.

“Tashkent Сity” халқаро ишбилармонлик марказининг “Dream City” компанияси делегациянинг кейинги манзили бўлди. Мазкур марказ қурилишига 2018 йилда старт берилган бўлиб, қисқа муддатда қад ростлаган турли мақсадларни кўзлаган бино ва иморатлар бугун кўзни қувнатади. “Dream City Development” томонидан барпо этилаётган “Boulevard” ва “Gardens Residence” тураржой ва савдо мажмуалари ушбу мўъжаз шаҳарчанинг энг йирик лойиҳаларидан саналади. “Tashkent Сity” ХИМ ҳудудида жойлашган мазкур тураржой мажмуалари ва шопинг-авенюлар устунликлари, ушбу мажмуалардаги хонадонларда яратиладиган янги қулай шароитлар ҳақида маълумот берилди. Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудида бунёд этилган “Шон-шараф” давлат музейи делегация вакилларининг навбатдаги манзили бўлди. Умумий майдони 14,6 гектар бўлган мазкур мажмуа урушнинг даҳшатли қиёфаси, марказий хиёбон, ҳарбий техникалар майдончалари, темирйўл вокзали, фронторти ҳудуди, амфитеатр ва маъмурий бино, мотам ва андуҳ, шоду хуррамлик, Қалаба, “Шон-шараф” давлат музейи ва шукроналик сингари ҳудудлардан иборат рамзий 12 қисмга ажратилган боҚда уруш ва унинг оқибатлари, уруш манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхо-налари ва бошқа лавҳалар акс этган мажмуада ўша даврдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, ¤збекистон халқининг фронт ва фронт ортида кўрсат-ган жасорати, машаққатли меҳнати, қайғу-алами, шунингдек, эришилган буюк ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади.

Хизмат сафари кун тартибидан Яшнобод туманидаги технопаркка ташриф ҳам ўрин олган бўлиб, 2019 йил августда ташкил этилган технопаркнинг бугунги иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.  7 та блокдан иборат, 4 минг нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қиладиган технопаркда умумий қиймати 365 миллион долларлик  17 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Делегация аъзолари технопаркда электрон газ ҳисоблагич, маиший совутгичлар,  лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар. Технопаркдаги бошқа лойиҳалар ҳам бирин-кетин фойдаланишга топширилмоқда. Жорий йилда бу ерда совитувчи витриналар, иситиш радиатор-лари, ошхона техникалари, фурнитура ва               аксессуарлар, мис қувурлар, изольяция материаллари каби бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ишга туширилиши режалаш-тирилган. Барча  лойиҳалар натижасида 2021 йилда 520 миллион долларлик маҳсулот тайёрланади.

Танишув ортидан берилган топшириқлар, кўникма ва малакалар вилоят иқтисодий ҳаётида ўсиш ва ўзгариш учун хизмат қилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan