Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ташмачилик – иқтисодий хавфсизликка таҳдид

Ташмачилик – иқтисодий хавфсизликка таҳдид

Маълумки, қўшни Тожикистон Республикаси билан ўзаро дўстона алоқалар тобора яхшиланиб, ҳар иккки давлат фуқароларига турли масалаларда мамлакатларда бўлиш борасида ҳам катта имконият ва имтиёзлар берилди.

Бу ҳар икки мамлакат иқтисодий ва маданий ҳаётига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Аммо мамлакатимизда товар-моддий бойликларни чегарадан олиб ўтишнинг қонунда белгиланган тури, меъёр ва муддати бўлса-да, айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар унга амал қилмай, товарларни юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга уринмоқдалар.

Бу фуқаролар божхона тўловларини тўламаслик мақсадида «ташмачи», яъни меъёридан ортиқ моддий бойликларни чегарадан гўё ўзи учун олиб ўтаётгандек кўриниб, бунинг эвазига “хизмат ҳақи” оладиган ёлланма фуқаролардан фойдаланишмоқда. Натижада, аслида тижорат учун ноқонуний йўллар билан кириб келаётган маҳсулотлар эвазига давлат бюджетига катта зиён етмоқда. Бу каби қинғирликлар, тақиқланган ашёларни олиб ўтилишининг олдини олиш ва республика иқтисодий хавфсизлигини таминлаш борасида Сариосиё чегара божхона пости ходимлари ҳам сергакликни ҳар қачонгидан оширишган. Бундан ташқари, давлат чегараларидан ўзлари билан олиб ўтаётган маҳсулотлар меъёри, берилган имтиёзга амал қилиш ва ундан фойдаланиш тартибқоидалари юзасидан тадбиркорлар, фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз.

Нодир Чориев,

Сариосиё чегара божхона пости

бош инспектори, смена бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муқобил энергия-даромад манбаи

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекцияси» Сурхондарё ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE