Бош саҳифа / Маданият / Ташаббускор маърифатли бўлса…

Ташаббускор маърифатли бўлса…

Шўрчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати туман ҳокими Бахтиёр Худойбергановнинг ташаббуси билан ҳудуддаги барча умумий ўрта таълим мактабларига  30 номдаги 50 миллион сўмлик бадиий адабиётлар совға қилинганини хабар қилди.

Қолаверса, туман ахборот ресурс марказига ҳам ташриф буюрган ҳоким у ерга ҳам 1700 дона китоб совға қилди.

Хабарга кўра, адабиётлар орасида “Султоннинг сўнгги куни”, “Салтанат тулпори”, “Етти иқлим хоқони ёхуд ахд ва тахт”, “Чингизхон ва Амир Темур”  сингари тарихий асарлар ҳам ўрин олган.

PS: Ҳа, энг яхши совға сифатида эътироф этиладиган китобдан аълороқ ўргатувчи йўқ инсон учун. Аммо буни тушунган бор, тушунмаган ҳам. Туман ҳокимининг бошқа ташвишлардан ортиб, айнан маърифат улашишдек эзгу ишга қўл ургани туман зиёлилари тугул бизни ҳам қувонтирди. Ваҳоланки, бу — раҳбар фақат яхши тадбиркор ёинки иқтисодчи бўлиш билан бирга маърифатли бўлса, у жойда ҳамма соҳада ўсиш-янгиланиш бўлишига замин яратилишини билдиради.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Navoiy poyiga armug’on gullar

She`riyat mulkining sultoni Navoiyni, uning she`ru g’azallarini tinglamagan, hirgoyi qilmagan kishi bo’lmasa kerak. Navoiy dahosi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan