Бош саҳифа / Жамият / Ташаббус ёшлардан бўлса…

Ташаббус ёшлардан бўлса…

Дилфуза оҳиста-оҳиста фуқаролик суди биносига кириб борарди. Юзида ҳорғинлик, кўзларида қандайдир дард бор эди…

Бир йил муқаддам унинг тўйи бўлди. Маҳалланинг огоҳлантиришига қарамай, Дилфузанинг онаси дабдабали тўй қилди. Чет элдан қизининг сепи учун мебеллар, пардаю, кийим-кечакларгача олиб келди. Тўй ҳам бутун шаҳарга овоза бўлди. Бироқ ойлар ўтиб, Дилфузанинг онаси унинг оилавий муносабатларига аралашар, рўзғорнинг кам-кўстини, тўйда фақат у кўп харажат қилганини, қимматбаҳо сарполар қилганини қуда тарафнинг юзига солиб, жанжал кўтарарди. Шу орада Дилфузанинг турмуш ўртоғи билан бўлган муносабати ҳам ёмонлашди.

Бугун эса у жар ёқасида. Оиласига дарз кетган. Тўққиз ойлик ҳомиласи билан ажрашиш остонасида турибди.

Йиллар ўтиб, туғилажак гўдак отаси ҳақида сўраса, у нима деб жавоб беради? Гўдакнинг тирик етим бўлишига ким айбдор? Дилфуза шулар ҳақида ўйлар экан, беихтиёр юраги ачишиб кетди, кўзларидан ёш қуйилиб келарди…

Аслида шу ҳолни кўра била туриб лоқайдлик қилаётган, фақат ўзининг тинчинию ҳаловатини ўйлаётган атрофдагилар, тўйдаги ортиқча харажатлар борасида муросага, бир тўхтамга кела олмаётган ота-оналар айбдор эмасми?

Назаримда, бу масалада нафақат ота-оналар, балки бўлғуси келин-куёвларимиз, ёшларнинг ўзидан ҳам тўйларни ихчамлаштириш бўйича ташаббус чиқса, ижобий натижага эришиш мумкин.

Дилдора АШУРОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan