Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ташаббус-2018” вилоят босқичи ғолиблари сараланди

“Ташаббус-2018” вилоят босқичи ғолиблари сараланди

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2018” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришиб, юртимиз иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, ташаббускорлиги билан бошқаларга намуна бўлаётган 65 нафар энг илғор, тажрибали, ташаббускор тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўз фаолияти ҳақида маълумот бериш, ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларини намойиш этиш билан бирга ўзаро тажриба алмашдилар. Улар келгусида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Кўрик-танлов иштирокчилари орасидан 5 та йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Термиз шаҳридаги “SURXON KSP-GRAND” МЧЖ раҳбари Дилмурод Алиев саноат соҳасида, “Денов-Диёрбек-Транс” МЧЖ раҳбари Маҳбуба Мирзаева хизмат кўрсатиш соҳасида “Энг яхши тадбиркор”, “Азим Денов” хусусий корхонаси раҳбари Азимжон Ғаффоров “Энг яхши ёш тадбиркор”, Денов туманидаги “Раҳмон-Тараққиёт-Омад” чорвачилик-бўрдоқичилик корхонаси раҳбари Олимжон Раҳмонов “Энг яхши фермер”, шўрчилик якка тартибдаги тадбиркор Иқлим Тошбоева “Энг яхши ҳунарманд” сифатида эътироф этилди. Ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Бундан ташқари, фаол иштирокчилар бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиб деб топилиб, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Тадбиркорларга берилаётган кенг имконият ҳамда бу каби кўрик-танловларнинг кўтаринки руҳда ўтаётгани иштирокчиларга куч-ғайрат бағишлаши шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan