Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар туфайли пахта майдонлари қисқартирилиб, бўшаган ерларга полиз ва сабзовот экинлари жойлаштирилиши натижасида элимизни қовун–тарвуз, помидор, турфа сабзовотлар билан таъминлаш янада яхшиланди.
Деҳқонларимиз ғалладан бўшаган майдонларга ҳам полиз экинлари экишганди. Парваришни агротехника талаблари асосида ташкил этишгани туфайли кечки қовун-тарвуз ҳам пишиб етилди. Бугун полизкорлар маҳсулотларини эл дастурхонига тортиқ этишаяпти. Суратда сиз кўриб турган деҳқон ҳосили мўл бўлганидан қувончда. Бошқа даласига экилган ер- ёнғоқ ҳам пешма-пеш териб олинаяпти. Халқимиз севиб истеъмол қиладиган мош, нўхат, ошқовоқ сингари маҳсулотлар ҳам бозорларимизга чиқарилаяпти. Бозор рас- таларида хилма-хил маҳсулотларнинг мўллиги арзончиликдан дарак.