Бош саҳифа / Жамият / Тарки одат – амри маҳол

Тарки одат – амри маҳол

Аждодларимиз “Агар ҳаётнинг ўзи тарбият этмаса, бошқа ҳеч қандай муаллим сенга таълим бера олмайди”, деб бежизга айтишмаган.

Денов туманида яшовчи фуқаро Ҳаким Саидов (исм-шарифи ўзгартирилган) гарчи ёши 40 дан ошган бўлса-да, ҳали-ҳамон увол билан савобнинг фарқига бормаслиги жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган судда ўз тасдиғини топди. Аксинча, киши ёши улғайган сари ақли тўлишади, деган гаплар Ҳаким Саидовга ҳечам алоқаси йўқдек. Йўқса, бировларни лақиллатмаган, аро йўлда сарсон-саргардон қилмаган бўларди. Энг ачинарлиси, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 2004 йил 27 март кунидаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн бир йиллиги муносабати билан амнистияга тушган эди.

Ҳаким Саидов 2016 йилда ўзига олдиндан таниш бўлган Менгниёр Абдиевдан (исм-шарифи ўзгартирилган) 55 миллион сўм қарзини олиш мақсадида излаб боради. Менгниёр Абдиев унга ҳозир пули йўқлигини айтади. Ҳовлида турган “Ласетти” автомашинасига кўзи тушган Ҳаким Саидов қарздордан ушбу автомашинани қарз ҳисобига ёки сотиб пулини беришини талаб қилади. Гарчи Менгниёр Абдиев автомашинаси банкда гаров эвазига тақиқда турганлигини тушунтирса ҳам Ҳаким Саидов зўрлик билан автомашинани 39 миллион сўмга келишилган ҳолда қарзни узгунича ўз уйида сақлаб туриш шарти билан олиб кетади.

Автомашинани олишга эришган Ҳаким Саидов ҳеч нимани ўйламасдан тўғри Денов машина бозорига олиб чиқиб, 40 миллион сўмга қумқўрғонлик Х. Мелиев (исм-шарифи ўзгартирилган) исмли шахсга сотиб юборади. Ҳ. Саидов, машина тақиқда турганлигидан хабар топган қумқўрғонлик фуқарога 2016 йилнинг октябрь ойига қадар гаровдан чиқариб беришини айтиб, ишонтиради. Аммо орадан қанча фурсат ўтса-да, иши ижобий ҳал бўлмаган Х. Мелиев 2017 йил май ойида қўшимча равишда банк идорасига 27 миллион сўм пул тўлаб автомашинани ўз номига расмийлаштириб олади.

Хайриятки, мамлакатимизда қонунларга амал қилинади. Ҳ. Саидовнинг ўз қилмишига чин дилдан пушаймонлик билдириб, фуқароларга етказилган зарарни қоплаганлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан маошининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йилу 6 ой ахлоқ тузатиш иши тайинланди.

А. Холиёров,
Термиз шаҳар прокурори ёрдамчиси
лавозимида иш ўрганувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan