Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Тариқ экканнинг даромади ортади

Тариқ экканнинг даромади ортади

Аёнки, бошоқли дон экинлари орасида тариқ ҳам худди буғдой, арпа сингари харидоргир. Воҳа иқлими шароитида бу экиндан икки марта ҳосил олиш мумкин. Чунки тезпишар ва кўп сув талаб қилмайди.

Одатда вилоятимиз деҳқонлари бу зироатни такрорий экин сифатида ғалладан бўшаган майдонларда етиштиришади.

Тариқ, асосан қушлар, жўжалар, умуман паррандалар учун муҳим озуқа. Поясини чорва молларига едириш мумкин. Кайвони онахонлар болани бешикка белаётганда, албатта, таглигига тариқ солишни буюришади. Зеро, тариқ солинган бешикка ётган боланинг бадани бешик тахтасига ботмайди ва ором билан ухлайди. Охирги пайтда тажрибали чорвадорлар тариқни ем майдалагич аппаратларидан ўтказиб, айниқса, қўй-эчкиларини семиртиришда унумли фойдаланишаяпти.

Айтиш керакки, шу пайтгача тариқ асосан ички бозорда сотилгани учун бу зироатни кенгроқ майдонларда етиштиришга қизиқиш кам эди. Президентимизнинг 2017 йилги “Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда экспорт ҳажмларини кенгайтириш мақсадида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган тариқни (ТИФ ТН коди 1008210000,10082900000) экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан 2019-2020 йилларда экспорт қилишга рухсат берилди. Демак, тариқ эккан деҳқон уни фақат ички бозордагина эмас, балки экспортга жўнатиб ҳам мўмай даромадга эга бўладиган бўлди. Бу деҳқонлар учун яхшигина имконият.

Жалолиддин РАСУЛОВ,
вилоят божхона бошқармаси “Айритом”
чегара божхона пости инспектори.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Чигит униб чиқди, навбат – парваришга!

Шу кеча-кундузда вилоятимиз пахтакорлари чигит экишни якунлаш арафасида туришибди. Барвақт уруғ қадалган далаларда чигит униб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan