Бош саҳифа / Маданият / Тарихнинг олтин саҳифаси

Тарихнинг олтин саҳифаси

Бугун бутун дунё нигоҳи Сурхон диёрига қаратилган. Айниқса Халқаро бахшичилик санъати фестивалига шахсан Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг иштироки фестивалнинг барча иштирокларини беҳад руҳлантириб юборди. Мухбиримиз Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди Болтаевнинг халқаро фестиваль ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

— Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан айнан Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган Халқаро анжуман маънавий-маърифий аҳамияти, миллий қадриятларимизни жаҳонга ёйиши, мазмун-моҳияти билан ҳозирданоқ тарихнинг олтин саҳифасига зарҳал ҳарфлар билан битилди, десам муболаға бўлмайди. Анжуман баҳонасида бахши-шоирлар, фольклоршунос олимлар, халқ оғзаки ижоди билан шуғулланадиган мутахассислар бир-бирлари билан яқиндан танишиб, тажриба алмашишади. Нафақат Ўзбекистон, дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган бахшилар ва олимлар ўртасида адабий ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бежизга, адабий ҳамкорлик, абадий ҳамкорлик, деб айтишмайди.

Энг муҳими, фестиваль тугагунича барча жараёнлар онлайн тарзда бутун жаҳонга намойиш қилиб борилади. Демак, Ўзбекистон бахшичилик санъатининг сир-асрорларидан, сўзнинг, дўмбиранинг мўъжизавий қудратидан баҳраманд бўлади.

 Юртбошимизнинг умрлари узоқ бўлсин, халқимизнинг тилидаги, дилидаги муаммоларини бартараф этдилар. Демоқчиманки, биргина Сурхон воҳасида 15 та мусиқа санъат мактаби бўлса, улариниг ҳар бирида бахшичилик бўлими ва тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Мана шу хайрли ҳаракат туфайли минг йилларга бориб тақаладиган миллий маънавий ва маданий қадриятларимиз чашмаси очилди. Ижодкор бахши сифатида умидим шуки, ҳали бахшичилик санъати мустақил фан сифатида ўрганилиб, унверситетларда алоҳида факультет ёки бўлимлар очилади. “Алпомиш” достоннинг 40 га яқин ёзиб олинган варианти ва бошқа халқ достонлари қиёсий ўрганилиб, олим ва уламолар мухтасар хулосага келадилар.

 Халқаро бахшичилик санъатининг биринчи фестивали дунё туркийлари ва Осиё халқлари учун халқ ижодиёти бўйича янги бир тадқиқот, тарғибот оламини очиб беради, десам тўғри бўлади. Улуғ бобомиз айтганидек, ўзлигини топган, ўзлигини англаган халқ енгилмас ва қудратлидир. Фурсатдан фойдаланиб, барча анжуман иштирокчиларини самимий табриклаб, эзгу ният йўлидаги ишларига юксак парвозлар тилайман! Халқлар, миллатлар ва элатларнинг дўст-биродарлиги мустаҳкам, адабий ҳамкорлиги абадий бўлсин, деб қоламан.

Суҳбатдош: Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ РОМ ЭТГАН САНЪАТ

Илиев Вания — Сербия мусиқа ассоциацияси бўлим мудири, журналист, Сербия Европа мамлакатида санъат йўналишидаги таълим …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan