Бош саҳифа / Жамият / Тарихий фильмлар ёшларни ватанпарварликка ундайди

Тарихий фильмлар ёшларни ватанпарварликка ундайди

Пойтахтда таҳсил олаётганимга ҳам, тўрт йил бўлибди, бу ерда куз жуда чиройли бўлади, айниқса мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбонида йирик чинор барглари тилларанг тусга кирганини кўриб, ўзимни моҳир рассом чизган сурат ичига кириб қолгандек ҳис қиламан. Амир Темур майдонининг осо- йишта муҳитида китоб ўқигани кўп бораман.

Ҳар галгидек у ерга китоб ўқигани келдим, “Темур тузуклари” китобини қўлимга олдиму, Темур бобомиз ҳайкали ёнига бориб, узоқ тикилдим. Шу ердаги ўриндиқлардан бирида ўтириб, китобни варақлаб қанча вақт ўтганини сезмай қолибман. Шу пайт ёш болакайнинг шодон овози эътиборимни тортди. У ёнидаги онасига Темур бобомизнинг ҳайкалини кўрсатиб “Ойижон, қаранг Мерлин” деб бақирди. Ажабланиб улар томонга қарадим. Айни дамда болакайнинг онаси ҳам “Йўқ бу бизнинг буюк саркардамиз Амир Темур бобомиз” деган жавобни айтишини кутдим, афсус…

Эсимда кичкина укам ҳам “Мерлин” деган сеҳргар ҳақидаги фильмни қизиқиб кўрарди, ундаги қаҳрамонларга ўхшашни истаб, қўшни болалар билан қилич ушлаб, “мен Мерлинман, сен Артурсан” деб кўча бўйлаб югурарди. Ўшанда унга бундай қилиши хато эканини тушунтиришга кўп бор уринганман. У эса “Опа сиз Мерлинни билмайсиз-да, у жуда ҳам зўр сеҳргар, ҳам кучли” деб фикрида туриб оларди. Албатта, моҳир режиссёрлар томонидан ишланган бу фильм таъсири укажонимга ҳам таъсири бўлган. Энди билсам бу таъсирда қолган фақатгина менинг укам эмас экан….

Бу бир қарашда оддий ҳол бўлиб кўриниши мумкин, лекин аслида бундан ташвишланишимиз лозим.

Тарихий шахсларимиз ҳақида фильмлар бор, лекин нега улар “Мерлин”дек таъсир ўтказа олмаган?

Агар чуқурроқ мулоҳаза қилсак, улар жудаям эски замон тилида, кичкина, ҳали мактабга бормаган боғча ёшидаги болалар учун мутлақо тушунарсиз, қолаверса, бундай фильмларнинг бори ҳам эфир орқали тарихий шахсларнинг туғилган куни арафасидагина намойиш этилади, холос.

Тўғри, бугун ўзбек киносида ҳам катта ўзгаришлар, ажойиб, кишини мулоҳазага чорлайдиган бадиий фильмлар, миллий сериаллар кўпаймоқда. Аммо, аксарият тарихий қаҳрамонларимиз ҳақида фақатгина ҳужжатли фильмлар мавжуд.

Умуман олганда, бугунги кинорежиссёрларимиз ер тагида “кўмилиб” қолган “жавоҳир”ларимизни топиб, уларни экранларга олиб чиқмас экан, ўзбек киносининг бу йўналишида ижобий ўзгариш бўлмайди!

Шаҳринисо ФАРҲОДОВА,
ЎзМУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan