Тарих ва ёшлар

0
44

Сурхондарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида яқинда  кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Дастлаб, музей директори С. Иноятова мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди. Сўнгра келажагимиз ворислари бўлган ёшларнинг бой тарихимиз ва маданиятимиз ютуқларидан баҳраманд бўлишларига ҳам кенг имкониятлар яратилаётгани тилга олинди. Музейга келувчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил этиши ҳисобга олиниб, уларнинг воҳамиз тарихи, маданияти ва гўзал табиатига оид экспонатлар билан танишувига муносиб шароит ҳозирлангани ва фонд материаллари бо- йитилаётгани эътироф этилди.

Айтиш жоизки, музей раҳбарияти ташаббуси билан йил давомида вилоятдаги таълим муассасаларида ҳаракатдаги кўргазмалар ташкил этиб келинмоқда. Ушбу кўргазмаларда ёшларнинг ўз ҳудуди тарихи, маданияти, қадриятларини нечоғли билиши ўрганилиб, кейинги намойишларда шу жиҳатлар инобатга олинаяпти. Тадбирда музей ходимларининг ёшлар билан ишлаш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга оид  таклифлари ҳам ўртага ташланди.

Гавҳар БЕРДИЕВА,
Нилуфар АЛИҚУЛОВА,
вилоят тарихи ва маданияти давлат
музейи ходимлари

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг