Бош саҳифа / Жамият / Тарбиянинг қиммати улуғ

Тарбиянинг қиммати улуғ

АҚШда ўзбек йигити “Пикап” машинасини пиёдалар йўлакчасига, одамлар  устига ҳайдаб 8 кишининг умрига зомин бўлган, 12 киши қаттиқ жароҳат олган. Туркияда эса миллатдошимиз томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида 39 киши  қурбон бўлди. Москва шаҳрида мурғак гўдакка нисбатан ваҳшиёна ҳаракати учун самарқандлик аёл қўлга олинди…

Ҳа, бу хабарлар интернет тармоқларида, жаҳон матбуотида эълон қилинган, дунё афкор оммасини ларзага солган мудҳиш воқеалар эди. Наҳотки, аждодлари маънавият оламида дунёга ибрат бўлган халқнинг фарзандлари шу ишларни содир этган. Наҳотки, биз фарзандларимизга шундай тарбия бераётган бўлсак?

Яхши, солиҳ ва баркамол фарзанд ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етиштирувчи дилбанд. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби бўлгандагина ота-онасига раҳмат, бахт ва хур-сандчилик келтиради. Ҳеч бир ота-она фарзанди жиноятчи, террорист бўлишини, миллат шаънини ерга уришини тасаввурига сиғдира олмайди. Унда бундай инсонлар қаердан пайдо бўлди, улар бизнинг мактабларда ўқимадими, маҳалламизда тарбия  олмадими?

Тарбия ҳақида Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумуддин” китобида шундай дейилади: “Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва   расмлардан пок, нима нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда бахтли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб ва таълим-тарбия берганлар барчаси савобига шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка йўлиқади, ҳалок бўлади ва унга қараб турган киши гуноҳкор бўлади”.

Президентимиз айтганидек, “Мафкура соҳасида бўшлиқ деган нарсанинг ўзи ҳеч қачон бўлмайди. Чунки инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Демак, унга доимо маънавий озиқ керак. Агар шу озиқни ўзи яшаётган муҳитдан олмаса ёки бу муҳит уни қониқтирмаса, нима бўлади, айтинглар? Бундай озиқни у аста-секин бошқа ёқдан излайди. Шунга йўл бермаслигимиз керак. Мана, гап нима ҳақида кетаяпти!” Шу маънода айтиш керакки, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, умумий ўрта таълим тўғрисидаги янги низом, Давлат таълим стандартларининг янгидан ишлаб чиқилиши хамда компетенциявий таълимнинг жорий этилиши замирида ҳам   мустақил фикрлайдиган, дунёни тушунган, Ватанини севадиган, аждодларига муносиб ворис бўладиган авлодни тарбиялашдек улуғвор мақсад ётади.

Комил ЖАББОРОВ,
Шўрчи тумани
15-мактаб директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan