Бош саҳифа / Таълим / Тарбияда беш ташаббус

Тарбияда беш ташаббус

Давлатимиз ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом ва ақлан баркамол қилиб вояга етказишдек устувор сиёсатни амалга оширмоқда, бунинг учун ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар тарбиясига, уларни маънавий соғлом қилиб вояга етказишга алоҳида эътибор берилаяпти.

Зеро, фарзанд тарбияси кўп жиҳатдан оиладаги муҳитга, маҳалла, таълим муассасалари муносабатига боғлиқлигига ва улар жамият олдида масъул эканлиги давлатимизнинг қатор қонун ва қарорларида қайд этилган.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янада жонлантириш учун 5 та муҳим ташаббусни илгари сурмоқда. Айни шу мақсадда бу муҳим ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари бўйича қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароит яратишга йўналтирилган. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури лойиҳаси доирасида ҳар бир ҳудудга 1 миллион донадан бадиий, тарихий, илмий, оммабоп мавзулардаги китоблар етказиб бериш мақсад қилинган.

Мақсад, ўқиган китобидан янгилик топишга ундаш, ёшлар маънавий дунёқарашини бойитишдан иборатдир.

Марьям Хонимова,

ЎзМУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Ёш журналистлар” тўгараги

Иқтидорли ёшлар ҳар бир мактаб, коллеж ва олийгоҳда кўп. Ёшларнинг иқтидорини янада юксалтириш, талаб ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE