Бош саҳифа / Жамият / Тараққиёт кафолатланади

Тараққиёт кафолатланади

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Ҳар бир раҳбар — у вазир ёки марказий идора бошлиғи бўладими, депутат ёки сенатор бўладими, компания ёки хўжалик бирлашмаси раиси, вилоят ёки туман ҳокими бўладими — барча-барчамиз бу ишни энг биринчи вазифамиз, деб билишимиз зарур”, дея айтган фикрлари халқимиз томонидан илиқлик билан кутиб олинди.

Хусусан, жорий йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши истиқболда қилинажак ишлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш босқичлари йўлида қўйилган бир қадам бўлди. Мурожаатда барча соҳалар бўйича узоқ йиллардан буён тўпланиб қолган муаммоларнинг ечими аниқ-тиниқ қилиб кўрсатиб ўтилган. Шу юртда яшаб, фаолият юритаётган ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро мурожаатномада айтилган фикр-мулоҳазалардан ўзига тегишли хулоса чиқарган ҳолда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида ўз ҳиссасини қўшмоғи зарур. Бугун ҳар бир ватандошимиз сиёсий жиҳатдан уйғоқ, ўз ҳуқуқидан хабардор инсон сифатида иш услубини жамиятда кечаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга уйғун равишда олиб бориши талаб этилади.

Президентимизнинг маърузаларидан шуни англаш мумкинки, айрим соҳа мутасаддилари ҳалигача замон талабига мос равишда ўз иш услубини шакллантириб ололгани йўқ. Яъни Президентимизнинг талабига кўра, туман ҳокимлари ўз ҳудудига инвестиция киритиши асосий мезон сифатида кўрилмоқда. Таъбир жоиз бўлса, қуйи бўғин раҳбарларининг ташаббускорлиги, ўз ҳудуди тараққиётига қўшган ҳиссасига қараб уларга баҳо берилади. Акс ҳолда эса бундай раҳбарлар ўз вазифасига лаёқатсиз сифатида кўрилади. Бугун ушбу ҳақиқатларни англаган ҳар қандай омилкор раҳбар ана шундай ўзгаришларга нафақат тайёр туриши, балки ўзлари шахсий ташаббускор бўлишлари талаб этилади. Барчамизнинг олдимизга қўйган мақсадимиз битта, у ҳам бўлса, юртимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг истиқболи, тараққиёти учун чин дилдан хизмат қилиш. Кимки ана шу улуғ мақсад йўлидан оғишар экан, у асло бизнинг сафимизда туришга ҳақли эмас.

Олдимизга қўйилган вазифалар аниқ, энди шу мақсад йўлида ҳамжиҳатликда Ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қилиш шу мамлакатда яшаётган ҳар бир юртдошимизнинг шарафли бурчи бўлмоғи лозим.

Дилфуза ТЕМИРОВА,
Шеробод туман 27-мактаб директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan