Бош саҳифа / Жамият / Тараққиёт асоси маърифатдир

Тараққиёт асоси маърифатдир

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги имом-хатиблари ва имом ноиблари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими Зулҳайдар Турсунов иштирок этди.

Президентимиз жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида уламолар билан суҳбатлашиб, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, бу борада маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берганди. Учрашувда ана шу топшириқлардан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Муқаддас динимиз, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, Термизий боболаримизнинг маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш ҳамда юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилишни янада кучайтириш зарурлиги айтилди.

Шунингдек, имом-хатибларимиз олдида турган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Учрашувда иштирокчилар Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази фаолияти ҳамда марказ ходимлари учун 5 та икки қаватли турар жойда яратилган шароитлар билан танишишди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan