Бош саҳифа / Сиёсат / Тараққиёт омили

Тараққиёт омили

Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтган йил 28 декабрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари қабул қилинди. Айниқса, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида мамлакатимиз тараққиёт омиллари кўрсатиб ўтилган. Юртбошимизнинг “Халқ қонун учун эмас, қонун халқ учун хизмат қилиши керак” деган фикрлари бугунги олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг туб моҳиятини белгилаш билан бирга, аҳоли билан ишлашнинг янги тизимини жорий этди. Бу эса ўз самарасини бераётганлигини халқимиз амалда кўриб турибди.

Ана шулардан келиб чиқиб, вилоятимиз ҳокими Э. Турдимов билан мулоқот жорий йилнинг 23 апрелида Сурхондарё телевидениеси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Маълумот учун айтиб ўтмоқчимизки, бугунгача Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси бўйича вилоятимиздаги барча туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, мавжуд ўн бешта вилоят бошқарма ва бирлашмаси раҳбарлари билан эфир орқали телемулоқот ўтказилди. Бу мулоқотлар давомида фуқаролардан 2783 та мурожаат келиб тушган.

Мулоқот учун ажратилган эфир вақти давомида вилоят ҳокими Э. Турдимовга 430 нафар фуқародан савол ва мурожаат келиб тушди. Шулардан 74 тасига атрофлича жавоб қайтарилди. Шуни қайд этиш лозимки, энг кўп мурожаат Термиз шаҳри, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида яшайдиган фуқаролар ҳиссасига тўғри келди. Телемулоқот давомида келиб тушган барча саволлар қатъий назоратга олинди. Бир сўз билан айтганда, халқнинг ичига кириб бориш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд камчиликларни жойига бориб ўрганиш, тезроқ муаммоларга ечим топиш, эл-юрт дарди билан яшаш Президентимиз айтганидек, мамлакат тараққиёти ва келажагини белгиловчи асосий омил ҳисобланади.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE