Бош саҳифа / Жамият / Тарғибот гуруҳи — воҳамизда

Тарғибот гуруҳи — воҳамизда

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида республика маданият, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими, мудофаа вазирликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, республика маънавият тарғибот маркази, миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт”, ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Шу муносабат билан пойтахтимиздан таниқли санъаткорлар, театр актёрлари, ёзувчи ва шоирлардан иборат гуруҳ воҳамизга ташриф буюрди. Улар тўрт кун давомида вилоятимизда бўлишади.

Халқ билан юзма-юз мулоқот руҳида ташкил этилаётган тадбирлардан мақсад, Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг яқинда нашрдан чиққан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз!” китобида илгари сурилган ғояларни одамларга ишонарли, ҳаётий мисоллар асосида, содда ва самимий усулда кенгроқ етказиб беришдир.

Бундай тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик ҳиссини, келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли ҳимоялашга хизмат қилади.

Э.МАҲМАДАЛИЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE