Бош саҳифа / Сиёсат / Танқид бор, муносабат йўқ…

Танқид бор, муносабат йўқ…

(ОАВ билан ишлаш талаблар даражасида эмас)

“Танқид бор, муносабат йўқ. Демак ҳаммаси тўғри экан-да?” — Абдулла Арипов селекторда ташкилотларнинг танқидларга сукут сақлаши ҳақида гапирди. Ҳукумат раҳбари вазирлик, ҳокимлик идоралари ва бошқа ташкилотларда ОАВ билан ишлаш талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

“Бугунги кунда ОАВ мамлакатда содир бўлаётган долзарб воқеаларга тезкор муносабат билдирмоқда. Матбуотда ҳам турли мавзулардаги танқидий ва таҳлилий материаллар кескин кўпайди. Бу эса жамоатчилик фикри шаклланишида муҳим роль ўйнамоқда. Тан олиш керак, бундан 2-3 йил аввал ОАВдаги бундай очиқликни кўпчилик тасаввур ҳам қила олмасди.

Аммо давлат органлари ва ОАВ ўртасида ҳамкорлик қандай йўлга қўйилгани ҳақидаги саволга жавоб йўқ. Тўғрисини айтиш керак, баъзи раҳбарлар матбуот билан ишлашни иккинчи ва, ҳатто, бешинчи даражали иш деб қарамоқда. Баъзи ташкилотлар ахборот хизмати вакилларига етарли шароит яратиб бермаган. Шу кунгача 20га яқин давлат ва хўжалик бошқарув органларида, 150дан ортиқ туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил қилинмаган. Борига ҳам яна бошқа ишлар топшириб қўйилганки, у ўз иши билан шуғулланишга улгурмайди ҳам.

Айрим ташкилотларнинг веб-сайтлари йиллар давомида ишламайди (бош вазир сайтлари 2-3 йилдан буён ишламаётган қатор ташкилотларни санади). Ваҳоланки, ОАВда халқнинг диққат марказида бўлаётган долзарб мавзулар ёритилмоқда, аммо бу ташкилотлар жим. Ташкилотлар кимдир тепадан буйруқ беришини кутмай, ўзи ҳақидаги мақолаларга муносабат билдириши керак.

Қуйидаги рақамларга эътибор беришингизни хоҳлайман: якунига етаётган июль ойида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат органлари фаолиятига оид 500 га яқин танқидий материал эълон қилинган. Шулардан 288таси вазирлик ва идоралар, қолгани маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятига тегишли. Танқидий мақолаларнинг 200 таси фейсбук, 25 таси телеграм, 60 дан ортиғи бошқа ижтимоий тармоқларда, 90 дан ортиғи теле ва радиоканалларда, 80 дан ортиғи матбуотда эълон қилинган. Бу танқидий материалларнинг 18 фоизи, яъни 91 тасига мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан муносабат билдирилган, холос.

Ташкилотлар ўзлари ҳақидаги танқидий чиқишларга муносабат билдириши, керак бўлса, халқнинг олдида ҳисобот бериши шарт. Агар нотўғри ахборот берилган бўлса, бунга ҳам муносабат билдириш керак. Буни ким ташкил қилади? Ўша ташкилотлардаги ахборот хизмати ходимлари. ОАВда барча органлар иши юзасидан танқидий материаллар эълон қилинмоқда, аммо кўпчилик уларга муносабат билдирмай, томошабин бўлиб турибди. Танқид бор, лекин муносабат йўқ. Демак, ҳаммаси тўғри экан-да? Танқиддан хулоса қилиндими-йўқми, билдириш керак. Масалан, кимдир чиқиб интервью берсин. Ёки бўлмаса, мана шу иш юзасидан ишчи гуруҳ тузилди, шундай-шундай ишлар бўлаяпти деб айтиш керак.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE