Бош саҳифа / Таълим / Танловга – иншо

Танловга – иншо

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Термиз туман Кенгаши раҳбарияти Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси бўйича бошқалар ўрнак олса арзийдиган тадбир ўтказди.

Айни пайтда мактаб ўқувчилари ёзги таътилда. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган манба бу — китобдир. Кенгаш мутахассислари тумандаги 14 ёшдан 20 ёшгача ҳамда 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Мен ўқиган китоб” мавзусида кўрик-танлов уюштиришди.

Бу танловнинг бошқа тадбирларга ўхшамайдиган жиҳати шуки, иштирокчилар ўқиган китоблари бўйича иншо ёзишди, сўнг, ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан ўқиган китоблари хусусида ўз фикрларини баён этишди. Уч шарт натижасига кўра “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи Моҳидил Алимова 21 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар орасида 280 балл, “Учқизил” маҳалласида яшовчи Шоира Нарзуллаева 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 270 балл тўплаб ғолиб бўлишди.Танлов баҳонасида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, ўқибўрганиш зарурлиги тарғиб қилинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE