Бош саҳифа / Жамият / Танлов якунланди, танлов бошланди

Танлов якунланди, танлов бошланди

Кўп минг сонли муштарийларимизга яхши маълумки, бундан олти ой олдин шахсан вилоят ҳокими ташаббуси билан 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг амалдаги ижроси сифатида “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Бундан кўзланган мақсад, келгуси вазифалар ҳақида газетхонларни огоҳ қилганимиз ёдингизда бўлса керак. Газетамизнинг ўтган сонида ана шу танлов иштирокчилари, кутилган натижалар ҳақида саҳифа материали эълон қилинди ва ҳар бир иштирокчи ҳақида қисқа маълумотлар ҳамда  сурати чоп этилди.

Кеча Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими тантанали равишда ўтказилди. Бу тадбирда олий ўқув юртлари талабалари, коллеж ва мактаб ўқувчилари, газета, телевидение, радио муҳаррир ва мухбирлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари, фахрий журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Муҳташам залда йиғилганлар ҳузурида “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Р. Раҳимова сўзга чиқиб, яқинлашаётган Янги йил ва бугунги тадбир билан барчани самимий табриклади. Жамоатчиликни ўзларининг ижод намуналари билан газетада янада фаол қатнашишга чақирди. Шундан сўнг нуфузли ҳайъат раиси, филология фанлари номзод, фахрий журналист Муҳаммаджон Азимов сўзга чиқиб, воҳамизнинг энг эътиборли минбари бўлган “Сурхон тонги” газетасининг 80 йиллик тарихи давомида бир қатор кўрик-танловлар эълон қилинганлиги ва бу кутилганидан ҳам яхши натижа берганлигини далиллар асосида айтиб ўтди. Бу танловда иштирок этган барча ёш қаламкашларни самимий табриклаб, ғолибларни танлаш осон кечмаганлигини таъкидлади.

Ғолиб ва совриндорлар бирин-кетин мусиқа ҳамда қарсаклар  остида саҳнага таклиф қилинди. Мукофотларни вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориев, М. Азимов,  Р. Раҳимовалар тантанали равишда топширишди. Шунингдек, ёшларни китобга, адабиётга қизиқтириш, танловга йўналтириш борасидаги хизматлари учун Термиз шаҳридаги 11-мактабнинг тил ва адабиёт ўқитувчи Дилбар Нормуродова ҳам диплом ва қимматбаҳо сов- ғалар билан тақдирланди. Танлов иштирокчиларини вилоят ҳокими муовини Р. Чориев самимий табриклаб, келажакда улардан Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган, унинг номини етти иқлимга таратадиган ижодкорлар чиқишига ишонч билдирди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимизки, иштирокчиларга танлов ташкилотчилари томонидан 18 миллион сўмлик сов- рин — компьютер тўплами, ноутбук, планшет, телефон, “Сурхондарё: буюк ўтмишдан порлоқ келажак сари” альбом-китоби, Мирза Кенжабекнинг “Буюк Термизийлар” асари ҳамда гуллар совға қилинди. Бундан ҳар бир иштирокчи қониқиш ҳосил қилганлигини уларнинг юз кўзларидан шундоқ кўриниб турарди.

Бошқача қилиб айтганда, қайси соҳа ёки касб эгаси бўлмасин жамиятга тиниқ нигоҳ  билан боқиши, ижтимоий ҳаётда фаол бўлиши лозим. Лекин бу фазилатларга унинг ижодкорлик фаолияти қўшилса, ўн чандон фойдали бўлади. Ўзи билган, англаган, уққан ва ўқиган нарсаларни ўзгаларга етказиш учун ҳам фикр-мулоҳазаларини, таклиф ва мушоҳадаларини қаламда бита олиш қобилияти бўлиши лозим. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, ижодга, изланишга мо- йил киши тенгдошларидан кўра кўпроқ нарсага эришади ва бошқаларни ҳам шунга даъват эта олади.

Тантанали тадбирда Термиз шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросида куй ва рақслар янгради.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки,  бу танлов мавсумий эмас. Келгуси йилда унинг йўналишлари ва иштирокчилари янада кўпа- йишига аминмиз. Ёш қаламкашларни илҳомлантириш ва рағбатлантириш мақсадида биз танловни оммавий ахборот воситалари байрамида  ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимини юқори савияда ўтказишни режалаштирганмиз.Демак, танловнинг бу йилги босқичи якунланди ва унинг 2018 йилги  кейинги босқичи бошланади.  Биз янги йилдан бошлаб вилоятимизнинг энг чекка қишлоқ ва овулларидаги мактаб ва коллеж ўқувчилари, уюшмаган ёшлар ва талабалардан янги-янги мавзуларда танловга бағишланган мақолалар, хат-хабарлар кутиб қоламиз. Марҳамат, “Сурхон тонги” — Сизнинг газетангиз, Сизнинг минбарингиз!

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan