Бош саҳифа / Жамият / Танлов масъулияти

Танлов масъулияти

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида ғоят қисқа муддат ичида мутлақо янги, адолатли тизимни шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди.

Мана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2019 йил 6 январда мамлакат суд тизими тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Республика Судьялар олий кенгаши ҳузурида судьялар олий мактаби ташкил этилди.

Ушбу қарорга мувофиқ Судьялар олий кенгаши ҳузурида ташкил этилган Судьялар олий мактаби судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва суд аппарати ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул бўлган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Судьялик лавозимларига номзодларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб фақат судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан танлов асосида олинади.

Бўлажак судьяларни ўқитиш грант асо­сида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида бир йиллик магистра­тура таълим дастури бўйича амалга ошири­лади.

Шуниси диққатга сазоворки, судьялик лавозимига номзодлар асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади. Судьялик лавозимларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат мазкур курсларда ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахс­лар тайинланади.

Шунингдек, судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага, бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан, ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотли, юридик ихтисослиги бўйича иш стажи камида беш йил бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўш судьялик лавозимларини эгаллаш истаги бўлган номзодлар фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судлари судьяларининг малака ҳайъатига мурожаат этишлари мумкинлиги ҳақида маълум қиламиз.

Ҳозирда фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судларида: фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси, ўринбосари ва 1 нафар судьялик, 1 нафардан Қумқўрғон, Термиз туманлараро судининг раислари, 1 нафардан Термиз туманлараро судининг судьялик лавозимлари, жами 6 нафар судьялик ва раис лавозимлари бўшлиги, шунингдек иқтисодий ишлар бўйича Сурхондарё вилояти судларида: 1 нафар вилоят иқтисодий судининг судьяси, Бойсун, Қумқўрғон ва Термиз туманлараро судларида (3 нафар) суд раислари, Денов туманлараро судида 1 нафар судьялик жами 5 нафар судьялик ва раис лавозимлари бўш эканлигини маълум қиламиз.

Айнан захирага олинган номзодлар орасидан танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига белгиланган тартибда ўқишга қабул қилинишлари мумкин.

С. АЛИМАРДОНОВ,
фуқаролик ишлари бўйича вилоят
судлари судьялари малака ҳайъати котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE