Робия Каттаева Ғаниевна 1961 йилда Термиз шаҳрида туғилган. ЎзХДП аъзоси. Олий маълумотли, иш фаолиятини Термиз шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган. Ўтган йиллар давомида Термиз шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби директори, шаҳар халқ таълими бўлими мудири, шаҳар ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларида ишлаб келган. Оилали, уч нафар ўғли, икки нафар қизи бор.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг буйруғига кўра, Робия Каттаева жорий йил 6 ноябрдан вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Воҳада мактабгача таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳага оид ислоҳотларни дадиллик билан амалга ошириш, келажагимиз бўлган жажжи ўғил-қизларимизни замон талаби даражасида тарбиялаш ишларида Робия Каттаевага зафарлар тилаб қоламиз.