Бош саҳифа / Таълим / Таниқли полвон шогирдлари

Таниқли полвон шогирдлари

Шўрчи туманидаги 20-умумтаълим мактабида меҳнаткашларнинг 625 нафар ўғил-қизи таълим-тарбия олаяпти. Тажрибали устозлар сабоқ бераётган илм даргоҳида ёшлар илм сирларини пухта эгаллашмоқда.

Илм масканида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спорт турлари билан  жиддий шуғуллантириб, жисмоний чиниқишларига, эпчил ва довюрак бўлиб вояга етишишларига ҳам алоҳида эътибор берилаётир. Туманда спорт ривожланган мактаб сифатида эътироф этилаётган илм даргоҳининг ўқувчилари “Умид ниҳоллари” спорт ўйинлари ва бошқа мусобақаларда фаол қатнашишаяпти.

Беҳруз Абдураҳмонов, Омадбек Соатов каби ўнлаб ўқувчиларнинг номи аллақачон спорт мухлисларига яхши таниш. Улар ўзлари танлаган спорт турлари бўйича мақтовга арзигулик ютуқларга эришаяптилар. Бу бежиз эмас.

— Чунки, — дейди мактаб директори Очилди Шаймардонов, — бизда Лондон шаҳрида мамлакатимиз Биринчи  Президенти соврини учун ўтказилган кураш мусобақаси ғолиби, “Баркамол авлод” спорт ўйинлари олтин медали соҳиби, халқаро тоифадаги спорт устаси Ўктам Эргашев ҳамда фидойи мураббий Баҳром Лолаев меҳнат қилишади. Улар ўқувчи ёшларни нафақат чиниқтиришмоқда, балки катта спортга меҳр билан тарбиялашаётир.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE