Бош саҳифа / Жамият / Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

Тандир гўшт сайлию от минишда ким маҳоратли?

15-17 июнь кунлари Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Унда бешта муҳим ташаббус доирасида тури кўзргазмалар билан бирга 8 та йўналиш бўйича мусобақа ҳамда беллашувлар ҳам ташкил этилади. Бу ҳақида вилоят Матбуот уйида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

          Агентликнинг вилоят бошқармаси раҳбари Жамшид Чориевнинг таъкидлашича, ҳозирда вилоятимизда 611 минг ёш истиқомат қилади. Уларнинг 57 мингдан ортиғи ёшлар дафтарига киритилган бўлиб, шу кунгача 23 700 нафарининг бандлиги таъминланди. Бўлиб ўтадиган фестивалга эса воҳадаги дафтарга киритилган ёшлардан тортиб фаол ўғил-қизларимизнинг 150 мингга яқини жалб этилади. Бунинг учун барча туманлардан махсус автобуслар ажратилиб, туман ёшларининг фестивалда қатнашишини таъминлайди. Бунга туман ҳокимлиги ҳамда ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари масъул этиб қўйилган.

          Дарвоқе, фестиваль иштирокчиларни ҳайратлантириши аниқ. Нега дейсизми? Чунки унда спортнинг 15 тури бўйича мусобақалар, мотивацион учрашувлар, от миниш, от эгарлаш, ёш китобхонлар, бахшилар беллашувлари, чўпонча ва тандир гўшт сайлларида ўз маҳоратингизни синаб кўриш имконидан фойдаланишингиз мумкин.   

Фестиваль доирасида намойиш қилинадиган ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳам ёшларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Наврўзгул Турдиева,

ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan