Бош саҳифа / Сиёсат / Танқидий ёндашилди

Танқидий ёндашилди

Бутун мамлакатимиз аҳли мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамини халқ хўжалигининг барча соҳаларида  муносиб кутиб олиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтган видеоселекторда жойларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, маҳаллий бюджетдан молиялаштириш, аҳоли турар-жойлари ва кўп қаватли уйларни қиш мавсумига тайёрлаш, давлат дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликнинг олдини олиш, янги ўқув йилига тайёргарлик, экспорт ҳажмини кенгайтириш, мустақиллик байрамига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқармалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов тингланган ҳар бир ҳисобот юзасидан ўзининг танқидий фикрларини билдириб, муаммоларни бартараф этиш учун тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, вилоятда кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлиги, Сурхон воҳасидаги ўзгаришлар, янгиликларни бўйи басти билан оммавий ахборот воситаларида ёритиш лозимлигини таъкидлади. Йўл қўйилган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш борасида  муддатлар белгиланиб, унинг ижросини шахсан ўзим текшириб кўраман, — деди вилоят раҳбари.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимлари ва тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE