Бош саҳифа / Жамият / Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтди

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтди

Муҳтарам Президентимиз ўтган йил 12 июлда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишда “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида депутатлар ва партиялар олдида турган устувор вазифалар ҳақида кўрсатма ва тавсиялар берганди.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган партиялар ўз фаолиятини бутунлай ўзгача руҳда олиб бормоқда.

Термиз давлат университети қошидаги академик лицейи мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашининг ўтган йил амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари, фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Кун тартибидаги асосий масала юзасидан партия вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари С. Абдураимов, сенатор Ш. Орипова, партия марказий  ижроия қўмитаси котиби Ҳ. Ражабов, партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари С. Турсуновлар маъруза қилдилар.

Ўтган йили партия гуруҳлари ва депутатлар ташаббуси билан 37 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланган. Жисмоний ва юридик шахслардан тушган 200 та мурожаатнинг 73 таси партия кўмагида ижобий ҳал этилган. 66 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 61 таси тегишли ташкилотларга юборилган. Ўтган йилга нисбатан партия аъзолари сони 751 нафарга кўпайган. Шунингдек, 16 та  бошланғич ташкилоти очилган. Лекин Бойсун, Денов, Шеробод, Қизириқ туманларида бирорта ҳам бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилмаган.

Музокараларда сўзга чиққанлар эришилган ютуқлар билан бирга камчиликларни ҳам очиқ-ойдин танқид қилди. Ҳисобот йиғилишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan