Бош саҳифа / Жамият / Танқидий руҳда ўтди

Танқидий руҳда ўтди

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокимлиги, вилоятимиздаги бошқарма ва ташкилотлар, ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгашлари раҳбар – ходимлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва ОАВ ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси – Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуронбоев иштирок этди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда таъкидланганидек, республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари вилоятдаги шаҳар ва туманларда ҳам “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар воҳа ёшларининг муаммоларини ўрганиб, уларни имкон қадар жойида ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Аммо жойларда масъулларнинг ўз зиммасига юкланган вазифаларга совуққонлик билан қараши, ишни ўзибўларчиликка ташлаб қўйиш ҳолатлари, афсуски талайгина эканлиги ҳам танқид остига олинди. Бу каби оғриқли ҳолатларга, камчиликларга йўл қўйган мутасадди раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Йиғилишда “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури ижросини тўлақонли ва самарали таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги, ва юртимиз ёшларимиз келажаги учун муҳим масала эканлиги таъкидланди.

Сарвар Тўраев

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan