Бош саҳифа / Жамият / Таъминот яхшиланди

Таъминот яхшиланди

Давлатимиз раҳбарининг “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллардаги куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан воҳамизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаяпти.

Хусусан, вилоят аҳолисини  табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда сезиларли ўзгаришлар қилинаётир.

— Мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида вилоят бўйича   13,2 километрлик табиий газ қувурлари капитал таъмирланди, 8,5 километрлик қисми реконструкция қилинди.  Ҳозиргача вилоят аҳолисига 136 минг 132 дона маиший газ баллонлари тарқатилди. Эҳтиёжларнинг ўрганиш туфайли яна 1200 дона баллонлар, 201 тонна суюлтирилган газ тарқатилди, — дейди вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбари Алишер Саъдуллаев. — Табиий газ билан таъминлаш имкони йўқ ҳудудлар аҳолисига суюлтирилган газ етказиб бериш мақсадида вилоят бўйича тўққизта янги сервис марказини қуриб ишга туширдик. Маиший газ баллонлари олиб келиш ҳамда ҳудудларга етказиб беришни яхшилаш ниятида яна 15 та махсус автотранспорт воситаси харид қилишни режалаштирганмиз…

Ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбарининг сўзларига шуни қўшимча қилиш мумкинки, яқинда Бойсуннинг олис  “Мачай” маҳалласи ҳудудида  “Мачай” маиший газ баллонларини сақлаш ва тарқатиш маркази фойдаланишга топширилди. 800 дона маиший газ баллонини сақлаш ҳамда тарқатишга мўлжалланган ушбу марказ эндиликда тоғли ҳудуд аҳолисига узлуксиз хизмат кўрсатаяпти.

— Шу пайтгача газ баллони олиб келиш учун 80 километр олисдаги туман марказига қатнардик, — дейди “Ўрта Мачай” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Моҳира Равшанова. — Марказнинг ишга туширилиши элимизни ғоят шодлантирди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan