Таманнога тасанно

0
72

Китобхон қизимиз Таманно Ашурова олийгоҳимизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, дастлабки ишлаш технологияси йўналишининг 3-босқичида ўқийди. Уни доимо китоб қўлтиқлаган, янги китобларнинг мақтовини келтираётган ёхуд китобга зарар етказган билан баҳслашаётган ҳолда кўраману, бу қиз бўш вақтларида кутубхонада ҳам ишласа керак, деган хаёлга борардим.

Яқинроқдан билсам, у ҳар стипендиясидан 150-200 минг сўмга китоб харид қиларкан. Олган шахсий китобларини ҳеч кимдан қизғанмайдиган, тенгдошларини китоб мутолаасига чорлаб тураркан.

Таманно Узун туманидаги “Тожикобод” маҳалласида, зиёли оилада таваллуд топган. Эртароқ саводи чиққан қизимиз бир йил аввал мактабга боради. Уйга келадиган газета-журналларни катталар билан бирга ўқийдиган Таманно тез орада бадиий китоб- ларни ҳам мутолаа қила бошлайди. Оила бошлиғи Тошбой Ашуров узоқ йиллар давомида китоб йиғиб, уйида мўъжазгина кутубхона ташкил қилганди. Бу китоб- ларга муҳаббат уйғотишда уй бекаси Барно опанинг алоҳида хизматлари бор. У фарзандларига қўлига тушганини эмас, ибрат бўладиган асарларни ўқишни доимо уқтирарди. Оиланинг яна бир анъанаси ҳам борки, китобхонлик, шеърхонлик. Ҳатто дастурхон устида баҳру-байт  қизғин тус олади. Қизлар бир томон, йигитлар бир томон бўлиб гоҳ Ҳофиз Шерозийдан, гоҳ Навоийдан ашъорлар ўқийди. Баҳс- нинг бошида,  албатта, ота-оналари бўлишади. Шундай ажойиб муҳитда тарбия топган Таманно олийгоҳда ҳам атрофида китобсеварларни тўплаб, уларга борини улашишга интилади. Унинг ҳозирда ўз кутубхонаси бўлиб, 100 га яқин бадиий,  илмий-оммабоп китоблари бор. Уларни ўқишга берадию, китобга чизган, уни йиртганлар билан асло муроса қилолмайди.

— Устоз, яхши китобларни, албатта, тарғиб этиш керак,— дейди Таманно. — Уларни танлаб ўқиш эса кишининг дидига боғлиқ. Китобхон дидининг шаклланишига ота-оналар кўпроқ масъуллар.

Китобга ихлосмандлик, мутолаа маданиятининг шаклланишида ёшларимизнинг шахсий ибрати жуда муҳимдир. Негаки, кўп панд-насиҳатлардан кўра, бир амалий ишнинг таъсири кўпроқ бўлади. Шу боис, Таманнога тасанно, дегим келади.

Абдусалом НОРМАМАТОВ,
ТерДУ кимё технологияси
кафедраси ўқитувчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг