Бош саҳифа / Таълим / Таълимга инновацион ёндашув

Таълимга инновацион ёндашув

Ёш авлодга таълим-тарбия беришда янгича ёндашув муҳим. Шундан келиб чиққан ҳолда, соҳада фаолият олиб бораётган педагогларнинг салоҳиятини ўстириш, инновацион ғояларини, методларини амалиётга татбиқ этиш борасида қатор ишлар амалга оширилаяпти.

Жумладан, Термиз давлат университетида “Бошланғич таълим жараёнига инновацион ёндашув” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган олимлар сурхонча меҳмоннавозлик билан кутиб олинди. Талаба-ёшларимизнинг ижод маҳсулларидан иборат кўргазмалар, мурғак қалб эгаси бўлмиш бошланғич синф ўқувчиларининг Ватан, устоз ҳамда 5 та муҳим ташаббусни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлари барчани бирдек ҳушнуд этди. Шундан сўнг, меҳмонлар мактабгача таълим факультети ўқув биноси ва Термиз давлат университети қошидаги хусусий мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Конференция доирасида кўтарилган долзарб масалалар шўъбаларда давом эттирилди.

Барчанинг қалбида илиқ таассурот қолдирган конференция сўнггида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга, дунё миқёсида ўз тенг дошлари билан рақобатлаша оладиган инсонлар бўлиб камол топишида бу каби конференцияларнинг ўрни беқиёсдир.

Элмурод ТАНГИРҚУЛОВ,
 ТерДУ магистранти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan