Бош саҳифа / Сиёсат / Таълимда сифат ва самара

Таълимда сифат ва самара

Вилоят ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат таълим хизмати кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарори ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлими, касб-ҳунар, ўрта ва мактабгача таълим муассасалари мутасаддилари ҳамда малакали мутахассислар, шунингдек, хусусий таълим муассасаси очишни ният қилган тадбиркорлар иштирок этди.

Дастлаб, мазкур қарорнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтган вилоят ҳокими  ўринбосари Рўзимурод Чориев бу борада ечимини кутаётган масалалар ва вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош мутахассиси Раҳмат Рустамов, давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Ботиржон Абдуллаевлар воҳамиздаги мавжуд мактабгача таълим муассасалари фаолиятида қарор талабларидан келиб чиқиб таълим-тарбия сифатини ошириш ва давлат хизматлари органларининг иш самарадорлигини таъминлашдаги қулайликлари борасида тушунча бериб ўтди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Судья фаолиятини баҳолаш тартиби қайта кўрилади

Жисмоний ва юридик шахсларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалалар ечими  Жумладан, Президентимизнинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan