Бош саҳифа / Таълим / Таълим ва тамойил

Таълим ва тамойил

Вилоят ҳокимлигида вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси томонидан таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини таъминлашда олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев олиб борди ва аксарият таълим муассасалари раҳбарлари томонидан таълим муассасаларида ўқувчиларнинг дарсга тўлиқ қатнашиши таъминланмаётганлиги, бош- қармалар давомати тўғрисидаги ҳақиқий ҳолат яширилиб, ёлғон, асоссиз маълумотлар тақдим қилинаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумотларда ўқувчилар давомати умумтаълим мактабларида ўртача 97-98, академик лицей ва коллежларда 90-94 фоизни ташкил этаётганлиги қайд этилаётган бўлиб, ўрганишларда ушбу маълумотлар асоссиз эканлиги аниқланди. Хусусан, Шеробод туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабида ўртача давомат 81 фоизни, Узун туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида 85 фоизни ташкил этган.

21-22 сентябрь кунлари Бойсун қишлоқ хўжалик ва транспорт коллежининг Дуоба филиалида ўқувчиларнинг ўртача давомати 57, Бойсун транспорт ва алоқа коллежининг Мачай филиалида 69,2 фоизни ташкил этган. Уларда ҳам давоматни яхшилаш бўйича мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмаган. Шунингдек, ўртача давомат, Узун қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалик коллежида 71,1 фоизни, Олтинсой маиший хизмат кўрсатиш коллежида 71,6, Узун қишлоқ хўжалик коллежида 74, Денов спорт ва педагогика коллежида 79,9, Денов агросаноат коллежида 80, Ангор қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежида 79 фоизи, Қумқўрғон иқтисодиёт ва транспорт касб-ҳунар коллежида эса 82 фоизни ташкил этган.

Йиғилишда ўқувчилар давоматини таъминлашда масъулиятсизлик билан ёндошган қатор таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда мутасаддиларига нисбатан чоралар кўриб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 Умид ҚУВАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Iste’dodning yorqin uchquni

Jahon mumtoz asarlarini tinglagan zahotingiz, ko‘z oldingizda gavdalanadigan dunyo — asl san’atdan yaralganligini anglaysiz. Xoh …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan