Бош саҳифа / Таълим / Таълим ва амалиёт

Таълим ва амалиёт

Жорий ўқув йили мавсуми якунланиб, ўқувчи ва талабалар учун таътил даври бошланди. Айниқса, олий ўқув юрти талабаларининг йил давомида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ёз ойларида амалиётга йўналтирилади.

Зеро, Президентимиз “Бугунги кунда олдимизда турган энг асосий муаммолардан бири бу – республикамиз қишлоқ хўжалигида илм ва амалиётнинг бир-биридан узоқлашгани, аксарият ҳолларда узилиб қолганидир. Бир ҳақиқат барчамизга яхши маълум: илм ва изланиш бўлмаган жойда ҳеч қандай ривожланиш, юксалиш ва, умуман, бирор-бир соҳанинг келажаги бўлмайди”, деган фикрлари орқали бугунги кунда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги, таълим соҳасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни рўй-рост айтиб ўтганлар.

 Куни-кеча Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида “Талабаларни индивидуал тақсимот асосида бўлажак иш жойларида амалиёт ўташларини таъминлаш, келажакда битирувчиларнинг мутахассислиги бўйича бандлигини ҳозирдан ташкиллаштириш ҳамда буюртмачилар талаблари даражасида давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш” мавзуида бўлиб ўтган амалий конференция соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасига бағишланди.

Тадбирда филиал директори Ч. Бегимқулов, вилоят ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р. Ғаппаров, техника фанлари номзоди Ф. Баҳромов, қишлоқ хўжалик фанлари номзодлари Н. Нурматов, Э. Жўраев, иқтисод фанлари номзоди А. Авлиёқуловлар мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Талабалар иштирокида ўтган мазкур конференция қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олтин куз – сарҳисоб палласи

Саховатли фаслда баҳор ва ёз давомида қилинган меҳнат бўй кўрсатади. Дала-боғлардаги тўкин-сочинлик бозорлару дастурхонларимизга кўчган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE