Бош саҳифа / Таълим / Таълим такомиллари

Таълим такомиллари

Фанларни ўзлаштиришда мусиқа фани муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, уни тинглаш, жамоа бўлиб куйлаш мусиқа саводхонлигини ошириб, ўқувчининг товушларни тўғри талаффуз қилишига ёрдам беради ва у равон куйлаш билан бирга равон гапириш кўникмасини эгаллаб боради.

Ушбу дарснинг таълимий ва тарбиявий мақсадидан ўқувчи ўзбек мусиқасига бўлган қизиқиши ва ижодий қобилияти ривожлана бораётганини ҳис этади. Ўз ўрнида мусиқа асарларининг маънавий-эстетик мазмунини англайди. Ўқувчиларда мусиқа фанига оид атамаларни мулоқот жараёнида қўллай олиш кўникмасини ошириш учун мусиқага оид оммавий ахборот воситаларида берилган мусиқага оид эшиттиришларни кузатиб, маълумотларни ўрганиб бориш имкониятини яратиб бериш зарур. Шундагина ўқувчи ўзини ўзи мустақил ривожлантиришга ҳаракат қила бошлайди. Яъни қўшиқларнинг тўғри танлангани, тарбиявий аҳамия- ти ўқувчида ижтимоий фаол фуқаролик мажбуриятларини, умуммаданий тарбияни шакллантиради.

Самарадорликка эришиш ўқитувчидан катта изланишни талаб этади. У кундалик режаларни пухта тузиши, дарс жараёнида фанга оид жиҳозлар: мусиқа маданияти китоби, кўргазмалар ва мусиқа анжомлари ёрдамида “Суҳбат”, “Кластер”, “Ақлий ҳужум”, “Тест” усулларини қўллаши фойдали кечади.

Ўқувчиларнинг ўзлаштиришларини эса оғзаки назорат, савол- жавоблар, кузатув ор- қали баҳолаб, рағбатлантириб бориш зарур. Дарс ўтишда эса ташкилий қисм, янги мавзу ҳақида тушунча бериш ва мустаҳкамлаш, ўқувчилар билимини баҳолаш ҳамда уйга вазифа бериш давомийлигига қатъий амал қилиш қўл келади. Янги мавзуни баён қилишда эса худди юқоридаги усуллардан фойдаланиш ўқувчиларда мавзуни ёдлаб қолиш ва ўзлаштиришга ёрдам беради.

Ўтган мавзуни мустаҳкамлаш ва баҳолашда савол-жавоб қилиш, яхши куйлаган ўқувчиларни “Ота-онангга раҳмат!”, “Баракалла, баҳонг беш”, “Бугун дарсимизнинг энг фаол ўқувчиси сен бўлдинг” каби рағбатлантиришлар шу фанга нисбатдан қизиқишини ошириш баробарида кейинги дарсга чуқур тайёргарлик билан келишларига замин яратади.

Холида МУСАЕВА,
Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE