Бош саҳифа / Таълим / Таълим пойдевори

Таълим пойдевори

Ҳар бир ўқувчининг билимдонлиги бошланғич синфларда дарс ўтаётган ўқитувчининг илмига, салоҳиятига бевосита боғлиқ. Қайси мактабда бошланғич синф ўқитувчиси пухта билимга эга бўлса, унинг қўлида тарбияланган болалар келажакда бошқа фанларни ҳам тез ўзлаштириш қобилиятига эга бўлади. Қисқаси, бошланғич таълим ўқувчининг юқори синфларда фан сирларини мукаммал ўзлаштиришида пойдевор ҳисобланади.

Ўқувчи университетда таҳсил оладими, академияда ўқийдими, гарчанд у бошланғич синфларда тил имлоларини, математика амалларини, ранглар хилма-хиллигини яхши ўзлаштира олмаган бўлса, ўша олий даргоҳнинг профессорлари ҳам талабага имлони ҳам, математик амални ҳам тушунтира олмайди. Бас, шундай экан, ҳар бир мактабда бошланғич  таълим-тарбияга жиддий аҳамият бериб, энг маҳоратли, энг тажрибали устозларни бошланғич синф ўқувчиларига дарс ўтишини таъминлаш керак.

Президентимиз мактабгача таълим муассасаларини кўпайтириш, бу даргоҳларда барча қулайликларни яратиш, боғчаларда ишловчи тарбиячилар, руҳшунослар, услубчилар маошини оширишга бежиз эътибор бермади. Чунки айнан мактабгача таълим муассасаларида жажжи ўғил-қизлар илм олишга, савод чиқаришга, ҳар хил чизмалар чизишга мукаммал ўргатилсагина, улар узлуксиз таълим берадиган даргоҳларга қабул қилинганда ёзув-чизув ва ўқишда қийналишмайди. Мактабимизда 521 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган бўлса, уларнинг 120 нафари бошлан-  ғич синфларда ўқишади. Тажрибали, ўз устида ишлашдан эринмайдиган ўқитувчилар бошланғич синф ўқувчиларига дарс ўтишаяпти.

Бошланғич синфларда таҳсил олаётган жажжи ўғил-қизларга кунига тўрт-беш соатлаб дарс ўтилса зерикишади, толиқиб, парта устида ухлаб қолишади. Ўқувчиларнинг шу ҳолатга тушиши ҳисобга олиниб, бошланғич синфларда ўқитиш беш кунлик тизимга ўтказилди. Энди ўқувчи шанба, якшанба кунлари ҳордиқ чиқаради, ота-онаси билан саёҳатларга чиқади ва кейинги дарсларга пухта ҳозирлик кўриш учун вақти бўлади. Бу тартиб бошланғич синф ўқитувчиларига ҳам қулайлик яратди. Энди бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳам ўз устида ишлашга вақти бўлади.

Раъно ХУРРАМОВА,
Қизириқ туманидаги
68-умумтаълим мактаби
бошланғич синф ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan