Бош саҳифа / Таълим / Таълим ҳалолликни ёқтиради

Таълим ҳалолликни ёқтиради

Тараққиётга  ғов бўладиган иллатлардан бири коррупция бўлиб, у ҳар қандай давлатнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказишига,  унда истиқомат қилувчи  инсонларнинг шаъни, ҳуқуқ ва эркинликларини   поймол  бўлишига   йўл  очади.

Термиз давлат университетида  вилоят  ҳокими Э.Турдимов, вилоят  прокурори  Ў.Саидов иштирокида ўтказилган  тадбирда  айни  жиҳатлар ҳақида сўз  борди. Вилоят халқ  таълими, мактабгача таълим бошқармалари масъуллари, Термиз  давлат университети   раҳбар-ходимлари,  проректорлар, бўлим  бошлиқлари, деканлар, кафедра  мудирлари, ўқитувчилар,  олийгоҳ қошидаги  вилоят  халқ  таълими  ходимларини  қайта  тайёрлаш ва малакасини  ошириш  маркази  ходимлари  қатнашган  тадбирни  университет  ректори  А.Тош қулов  олиб  борди. Йиғилишда  таълим  тизимида  коррупцияга қарши қатъий кураш олиб борилаётган бўлса-да, абитуриентларни  олий таълим  муассасаси  сиртқи бўлимига  қабул қилиш, таълим муассасаларида педагог ходимларни ишга  олиш,  ҳужжатларни расмийлаштириш  жараёнида коррупциянинг баъзи  белгилари  кўзга  ташланаётганлиги  билдирилди.  Бугунги демократик жамиятимизда коррупцияга йўл йўқлиги, кенг жамоатчилик   иштирокида унга қарши кучларни бирлаштирган ҳолда  курашиш  кераклиги таъкидланиб, зарур топшириқ ва вазифалар берилди, якдил фикрлар, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

С. КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan