Бош саҳифа / Жамият / Талаблар қондирилди

Талаблар қондирилди

Истеъмолчилар  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш  мамлакатни  ижтимоий-иқтисодий  ривожлантиришда  муҳим  ўрин эгаллайди. Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари кафолатлаб қўйилган. Вилоят ҳокимининг 2018 йил 18 февралда Қизириқ туманида ўтказилган видеоселектордаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида бирлашмамиз ходимлари Қизириқ, Узун, Шўрчи туманларидаги маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишди. Хусусан, коммунал соҳадаги асоссиз қарздорликлар, тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар, аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш, электр энергияси, ҳудудлардаги чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли билан мулоқот ўтказилди, камчиликларни бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Узун туманидаги 56-ўрта таълим мактабида ўқув семинар ташкил этилди. Мазкур тадбирда  сўзга чиққанлар аҳоли ўртасида истеъмол маданияти ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари хусусида маълумот бериб ўтишди.

Жарқўрғон тумани “Матонат” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро Х.Эшнаев  туман деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконларининг биридан  электр ҳисоблагич сотиб олганлиги,  бироқ қурилманинг сертификатидаги рақами нотўғрилиги ҳамда ҳисоблагич носоз эканлигини билгач, бу ҳақда сотувчига мурожаат қилиб, бошқасига алмаштириб беришни сўраганлигини  маълум  қилган. Бироқ сотувчи уни рад этган. Ушбу мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилиб, истеъмолчига ўша 230 минг  сўмлик янги  электр ҳисоблагич савдо дўконидан  олиб  берилди.

Денов тумани “Сурхон Диёр” маҳалласида яшовчи М. Жумаева туман бозоридан 335 минг сўмга қишки либос харид қилган. Бироқ, уйга бориб кийиб кўрса,  лойиқ келмаган. Шу сабаб истеъмолчи сотувчидан маҳсулотни қайтариб олишини ёки бошқасига алмаштириб беришини сўрайди. Турган гапки сотувчи бунга рози бўлмаган. Мазкур масала жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, истеъмолчининг 335 минг  сўм пули қайтариб олиб берилди.

Кўриб турганингиздек, юртимизда истеъмолчилар ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши учун барча шароитлар мавжуд.

Сабоҳат САМАДОВА,
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари вилоят ҳудудий  бирлашмаси ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE