Бош саҳифа / Жамият / Талабалар фестивали

Талабалар фестивали

Термиз давлат университетида ҳам Мудофаа вазирлиги жанубий-ғарбий ҳарбий округи ташаббуси билан талаба-ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Тадбирда Термиз шаҳри, «Саҳоват» маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 98 ёшли Хуррам бобо Муртазоев халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган букилмас ирода ва жасорати, бугунги тинчлик ва осуда кунларнинг қадрига етиш, буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаётидан фахрланиш, эзгу ишларини давом эттириш, Ватанга муҳаббатли бўлиш, садоқат намунасини кўрсатиш ҳақида ёшларга сўзлаб берди.

Термиз шаҳар офицерлар уйи ҳарбий горнизони оркестри ҳамда талабалар ижросидаги ҳарбий-ватанпарварлик қўшиқлари байрамга ўзгача файз бағишлади. Зирҳланган жанговар машиналар, артиллерия қурилмалари, алоқа ва кимёвий ҳужумлардан ҳимояланиш воситалари, ўқотар қуроллар, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги элементларидан иборат жанговар тайёргарлик машқлари, шунингдек, талабалар ўртасида ўтказилаётган спорт беллашувлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Заҳириддин ТЎРАЕВ,
ТерДУ маънавият, маърифат ва
иқтидорли талабалар билан
ишлаш бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan