Бош саҳифа / Таълим / Талабалар билан учрашув

Талабалар билан учрашув

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев талаба-ёшлар билан учрашув ўтказишди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ТерДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда 1991-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлган генерал-полковник З.Алматов мустақилликнинг илк йилларидаги таҳликали давр, тараққиёт сари ташланган дадил қадамлар, эришилган ютуқлар, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди. Тинчлик аталмиш бу неъматни асраб-авайлаш, олдимизга қўйган эзгу мақсадлардан чекинмай, турли зарарли одатлар ва алдовларга учмай, ҳаёт кечириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов сўзга чиқиб, ёшлар қалбида Ватанимиз тақдири, келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот ишларининг аҳамияти юксак эканини таъкидлади.

Таниқли кино ва театр актёри Ёдгор Саъдиев томонидан ижро этилган Ватанни ва мардликни улуғловчи куй ва қўшиқлар, монологлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб – мўжизага чорлайди

Китобхонлик, илму маърифат масаласи барча давр ва замонлар учун бирдек долзарб бўлиб келган. Китобга меҳр …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan