Бош саҳифа / Спорт / Талабалар баҳси

Талабалар баҳси

ТерДУ ўйингоҳида Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ўзбекистон футбол федерацияси кубоги — 2018” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Талабалардан таркиб топган жамоалар беллашувида воҳада фаолият кўрсатаётган олтита олий таълим муассасаси ёш футболчилари иштирок этди. Кескин ва муросасиз кечган футбол мусобақаларида ТерДУ футбол жамоаси ғолиб бўлди. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали жамоаси ўйинчилари иккинчи ўринни, “Афғон фуқароларини ўқитиш маркази” футбол жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.

Якунда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали жамоаси ўйинчиси Нурмуҳаммад Ҳамроев “Энг чиройли гол муаллифи” номинацияси мукофотига эга бўлди. Беллашувларда жонкуярлик билан тўп сурган бош- қа талабаларга ҳам ташкилотчиларнинг совринлари топширилди. Қисқаси, бу каби спорт тадбирлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш баробарида жисмоний чиниқишларига ҳам хизмат қилади.

М. НИГМАТУЛЛАЕВА,
Низомий номидаги ТДПУ Термиз
филиали талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар аниқланди

Денов спорт ва педагогика коллежида “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида “дуатлон” спорт тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan