Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Талабага имтиёзли кредит

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра Боболов уларни қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкнинг вилоят иқтисодиётидаги аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Яқинда бўлиб ўтган қабулда ҳам 30 нафарга яқин тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Муаммоларнинг аксариятига мулоқот давомида ечим топилди.

Хусусан, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали талабаси Жаҳонгир Абдуимов оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Мурожаатчининг  талаби қондирилди. Қисқа муддатда унга 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида банк раҳбарига кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.

Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатлар бўйича ҳам тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир ойда 8 миллион сўм

Йиғим-теримда иштирок этаётган илғор теримчилар бир ой мобайнида ғайрат қилиб пахта терсалар, оила бюджетига 7-8 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE