Бош саҳифа / Сиёсат / Талаба кредити неча йилда тўланиши назарда тутилаяпти?

Талаба кредити неча йилда тўланиши назарда тутилаяпти?

Олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредитлари бериш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унда республикамизда фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига ушбу кредит берилиши назарда тутилган.

Кредит фоизларини кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ойма-ой тўлаш, асосий қарзни эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой муддатдан кейин бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар 10 йил ва магистратура мутахассислигида таҳсил олаётган талабалар 5 йил мобайнида қайтаради.

Таълим кредитлари олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 15 (ўн беш) йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 (ўн) йилгача бўлган муддатга берилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даври бу муддатга кирмайди. Яъни талаба муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда таълим кредитлари учун банк фоизи ставкалари ҳисобланмайди.

Қарор лойиҳасидаги низомга кўра, қарз олувчи Ттълим кредитини расмийлаштириш учун тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза;

б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-шартнома асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома;

г) таълим кредитини қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;

д) таълим кредитлари олиши учун бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ҳукуматнинг бу қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида. Сиз ҳам четда турмай, унга фикр билдиришингиз, таклиф айтишингиз ёки қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Боладек фикрлаш завқи

Севимли ёзувчимиз Саид Аҳмад «Болалар учун ёзаётган ёзувчи то ўша асар тугамагунича бола бўлиб турмаса …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan