Тайёргарлик авжида

0
46

Мустақиллик байрами ҳар йили юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтказилади. Бу йил ҳам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси  мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда катта тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси ва унинг туман бўлимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳафтанинг ҳар чоршанба  кунлари санъат саройида қутлуғ байрамга бағишлаб “Жаннатим, иймоним — боримсан, Ватан!” шиори остида Термиз шаҳар ва туманлар маданият муассасаларининг махсус дастури асосидаги  чиқишлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, энг яхши сценарий ва чиқишлар танланмоқда. Байрам дастурлари бадиий раҳбар, режиссёр ва балетмейс- терлар томонидан  пухта тайёрланишига эътибор қаратилмоқда.

Сана муносабати билан ватанпарварлик, инсонийлик туйғуларини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори даражада бўлиб ўтди. Шунингдек, “Энг улуғ, энг азиз”, “Ранглар жилосида – она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби анъанавий кўрик-танловларнинг ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Шу билан бирга “Меҳрнинг ватани — Ўзбекистондир!” шиори остида “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчилар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланувчилар ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, маданий-маърифий учрашувлар, суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар ташкил этиб борилмоқда.

— Мустақиллигимизнинг 27 йиллигини  муносиб нишонлаш учун вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, вилоят маданият бошқармаси ва туман бўлимлари  тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёргарлик ишларини олиб бормоқдамиз. Ҳар бир туман вакиллари байрам дастури устида жиддий ишлашмоқда. Бутун воҳа аҳли байрам шукуҳини ҳис қилиши учун кўчалар, гузарлар, барча диққатга сазовор жойларда мустақиллик йилларида соҳаларда эришган ютуқларимиз акс этган банерлар, лавҳалар, ватанпарварликка чорловчи шиор ва ҳикматли сўзлар билан безаш ишларини ҳам бошлаш арафасидамиз, — дейди вилоят маданият бош- қармаси халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш шўъбаси мудири Алланазар Эшмурзаев. Шу билан бир қаторда мустақиллик байрами арафасида янгидан қуриб битказилган корхоналар, мактаб ва боғчалар фойдаланишга топширилади. Буларнинг барчаси халқимизга ажойиб туҳфа бўлади.

Мустақиллик берган неъматларнинг қадрига етмоқлик барчамизнинг бурчимиздир. Мустақиллигимизни мустаҳкамловчи байрам дастурлари юртдошларимиз қалбида ўчмас из қолдиришига ишонамиз. Байрам шодиёналари ҳар бир қалбга, ҳар бир хонадонга кириб бориши, шубҳасиз.

Сайёра АЛЛАЕВА
“Сурхон тонги”
мухбири

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг